Ким Кардашьян собиқ эридан ойига 200 минг доллар алимент ундирди
Маданият-санъат
−
30 Ноябрь 2022
17808Таниқли модель Ким Кардашьян собиқ эри реппер Канье Уэстдан ойига 200 минг доллар (167 000 фунт стерлинг) миқдорида алимент оладиган бўлди. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.
Сўнги суд жараёнида улар фарзандларининг мулкини тақсимлаш ва васийлик қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилган ва ана шундай келишувга келган. Бундан ташқари, Канье тўртта болани ўқитиш ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини ҳам ўз зиммасига олиши керак.
Маълумот ўрнида, Кардашиан эри билан 8 йил бирга яшаган. Уларнинг ўртасида 4 нафар фарзанд бўлган. Ажралишга биринчи бўлиб Ким Кардашьян 2021 йилда ариза берган. Бунга Уэст ва бир нечта компания ўртасидаги жанжаллар сабаб қилиб кўрсатилган.
Шунингдек, 42 ёшли Кардашьян аввалроқ тақдим этган бир нечта баёнотида никоҳнинг тугатилишини жуда хоҳлашини айтган. Бироқ 45 ёшли Уэст ажралишга доим қарши курашган.
Аввалроқ Уэст 2024 йилда АҚШ президентлигига номзодини қўйиш ниятида эканлиги ҳақида хабар берилган эди.
Озода Чориева
LiveБарчаси