Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги қўшинларига янги баллистик ракеталарни топширди
Олам
−
05 Август
4785Кеча, 4 август куни бўлиб ўтган тантанали маросимда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги олд бўлинма қўшинларига 250 та янги тактик баллистик ракета учирувчи қурилмаларни топширди. Бу ҳақда “North Korea News” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, маросим олдидан мамлакат етакчиси КХДР қуролли кучларининг асосий ҳужум қуроли саналадиган ракеталарни шахсан кўздан кечириб, кейин уларни чегара қўшинларига топширган.
Мамлакат етакчиси нутқи давомида АҚШ билан мулоқот ва қарама-қаршиликда қатнашиш имкониятига эга эканини яна бир бор таъкидлаган, аммо у Оқ уйни ким эгаллашидан қатъи назар, Қўшма Штатларни келажак авлодлар дуч келиши мумкин бўлган душман давлат сифатида кўришини айтган.
“Ракеталар қуролли кучларимизнинг янги асосий ҳужум қуролидир”, дейди КХДР етакчиси АҚШдан келаётган таҳдидларга қарши туриш учун ядровий салоҳиятни яхшилашга чақирар экан.
Эслатиб ўтамиз, июль ойининг бошида Шимолий Кореянинг ракетасозлик бош бошқармаси янги “Хвасон-11да-4,5” тактик баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказганди. Янги ракета оғирлиги 4,5 тонна бўлган ўта йирик жанговар каллакка эга бўлиб, учиш максимал масофаси 500 километрни ташкил этади.
LiveБарчаси