Ким Чен Ин илк бор Путин совға қилган Aurus'да оммавий тадбирга борди

Олам

image

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин биринчи марта оммавий тадбирга Россия Президенти Владимир Путин совға қилган Aurus автомобилида борди. Бу ҳақда Корея Меҳнат партияси ташвиқот ва тарғибот бўлими бошлиғи ўринбосари, Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон маълум қилди. 

"Шахсий автомобилнинг махсус функциялари бенуқсон ва тўлиқ ишончли", дейди Ким Ё Чжон Корея марказий ахборот агентлиги томонидан тарқатилган баёнотда.

Унинг сўзларига кўра, Ким Чен Иннинг автомобилдан фойдаланиши Корея-Россия дўстлиги ҳар томонлама мустаҳкамланиб, янги юксак босқичда ривожланиб бораётганининг ёрқин далолатидир.

“Биз Москвага яна бир бор чин юракдан миннатдорлик билдирамиз”, дейди Ким Чен Иннинг синглиси.

Шунингдек, кеча, 15 март куни КХДР етакчиси қизи Ким Чжу Э билан биргаликда Корея халқ армияси ҳаво-десант қўшинларининг ўқув машғулотларида қатнашган.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин жорий йилнинг 18 февраль куни Ким Чен Инга Aurus автомобилини совға қилган. Ушбу совға Шимолий Корея етакчисининг синглиси орқали берилган.

Россия Президенти КХДР етакчисига Aurus автомобилларини 2023 йил сентябрида, Ким Чен Ин Россияга ташриф билан келганида кўрсатган эди.

Ўшанда Шимолий Корея раҳбари Россия Президенти билан бирга машиналардан бирининг орқа ўриндиғига ўтириб кўрганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Ким Чен Ин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг