Ким Чен Ин биринчи жосуслик сунъий йўлдошини учиришни буюрди (фото)
Олам
−
19 Апрель 2023
5877Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ ва Жанубий Кореядан келаётган таҳдидларга қарши туриш учун мамлакатнинг биринчи айғоқчи сунъий йўлдошини учиришга тайёргарлик кўриш кераклигини айтди. Бу ҳақда бугун, 19 апрель куни Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, ҳарбий сунъий йўлдош ядровий қуролга эга давлатнинг кузатув технологиясини, жумладан, учувчисиз самолётларнинг нишонларга зарба бериш қобилиятини яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг бир қисмидир.
Шимолий Корея декабрь ойида жосуслик сунъий йўлдоши учун муҳим “якуний босқич” синовини ўтказган ва апрелгача учиришга тайёргарликни якунлаши айтилган. Ўшанда у Жанубий Корея пойтахти Сеулнинг оқ-қора тасвирларини эълон қилган ва улар синов вақтида олинганини маълум қилган.
Кеча, 18 апрель куни расмий космик агентликка борган Ким Чен Ин расмийларга учирилиш ўз вақтида амалга оширилишини таъминлашни буюрган, шунингдек, яна бир қатор разведка сунъий йўлдошларини учиришни топширган.
Манбада сунъий йўлдош ишлаб чиқариш тугаллангани айтилган, бироқ учириш қачон режалаштирилгани ҳақида батафсил маълумот берилмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь