Ким Чен Ин бир ой деганда омма олдида пайдо бўлди
Олам
−
16 Ноябрь 2021
7494КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакат шимоли-ғарбидаги Республикадаги энг йирик замонавий шаҳар қурилиши олиб борилаётган Самчжиён шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, Ким Чен Ин “қурилишнинг учинчи, якуний босқичининг бориши билан шахсан танишиш мақсадида Самчжиён шаҳрига инспекция билан ташриф буюрган”.
Бу давлат раҳбарининг бир ойдан ортиқ вақт ичида биринчи марта омма олдида чиқишидир. КХДР етакчиси охирги марта жорий йилнинг 11 октябрь куни Пхеньяндаги мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлаган эди.
Таъкидланишича, КХДР раҳбарияти Халқ Республикасидаги энг йирик қурилиш лойиҳасининг боришига катта эътибор қаратмоқда.
Ким Чен Ин муқаддас Пэктусан тоғи этагида жойлашган ушбу ҳудудга мунтазам ташриф буюради.
Аввалроқ, Корея Халқ Демократик Республикасида мамлакатнинг собиқ етакчилари Ким Ир Сен ва Ким Чен Ирнинг портретлари йўқолиб қола бошлагани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь