Ким Чен Ин армиясини АҚШга қарши уруш учун яхшироқ тайёрланишга чақирди

Олам

image

КХДР Президенти Ким Чен Ин Корея Меҳнат партияси марказий қўмитасининг IX пленумида сўзга чиқиб, армия учун янги йилдаги "жанговар вазифалар"ни белгилаб берди. Бу ҳақда Марказий телеграф агентлиги (KCNA) маълум қилди.

Ўзининг якуний нутқида у Шимолий Корея армияси ва мудофаа саноати олдига эҳтимолий уруш учун тайёргарликни кучайтириш вазифасини қўйди.

“АҚШнинг Шимолий Кореяга қарши мисли кўрилмаган фитналари туфайли халқ армияси, ҳарбий саноат, ядро қуроли ва фуқаро мудофаасига урушга тайёргарликни янада жадаллаштириш бўйича жанговар топшириқлар берилди. Шунингдек, ярим оролдаги кескин ҳарбий-сиёсий вазиятни чуқур таҳлил қилиш, антимпериалистик ва мустақил давлатлар билан алоқаларни кенгайтириш ва улар билан босқинчилик сиёсатига қарши қўшма ҳаракатлар олиб бориш вазифаси қўйилди”, дейилади KCNA хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 21 ноябрь куни Шимолий Корея “Manrigyon-1” жосуслик сунъий йўлдошини учирганди. Шундан сўнг, Оқ уй бу ҳаракатни БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини бузиш, деб атаган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ким Чен Ин КХДР

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг