Ким Чен Ин ҳарбий парад олдидан махсус тадбирда қатнашди

Олам

image

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин кеча, 7 февраль куни рафиқаси ва қизи билан Корея халқ армияси ташкил этилганининг 75 йиллигига бағишланган тадбирда қатнашди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, Ким Чен Ин зиёфатда фахрий аскарларга ҳурмат бажо келтирар экан, мамлакат армиясини кучайтиришга чақириб, энг сўнгги қуроллар намойиш этиладиган йирик ҳарбий парад пайтида қўшинлари билан учрашишини айтган.

“Келинг, қуролли кучларимизни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларимизни икки баробарга ошириб, социалистик ватаннинг гуллаб-яшнаши учун кўпроқ ҳаракат қилайлик”, деди у зиёфатдаги нутқи чоғида.

Халқаро таҳлилчиларга кўра, сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар Шимолий Корея қўшинлари бир неча ой давомида шу ҳафта кутилаётган йирик ҳарбий парадга тайёргарлик кўраётганини кўрсатган. Бундай парадлар одатда Пхеньян шаҳри марказидаги Ким Ир Сен майдонида ўтказилади ва кўпинча янги қуролларни, жумладан, ядровий каллакларни ташишга мўлжалланган баллистик ракеталарни намойиш қилиш учун ишлатилади.

Шунингдек, Сеулда жойлашган манбалар бугун, 8 февраль куни соат 1:00 ларда ёритилган самолётлар Пхеньян устидан пастлаб учиб ўтгани ва майдондан мусиқа янграганини пайқаган. Бу эса парад яқинлашаётганини англатади.

Маълумот учун, ўтган йили Шимолий Корея ўзининг рекорд даражадаги қитъалараро баллистик ракетасини учирган эди. Жанубий Корея ва Америка Қўшма Штатлари эса Шимолий Кореяга қарши ўз ҳарбий машғулотларини кучайтирганди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ким Чен Ин армиясини урушга тайёр туришга чақирган эди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг