Кичкина илтимос бор: Гренландияни бизга беринг – Трамп

Олам

image

АҚШ томонидан куч ишлатилмайди, аммо Европа Гренландияни ушбу мамлакатга берилиши керак. Бу ҳақда бугун, 21 январь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Давосда иқтисодий форумдаги чиқишида гапирди. 

“АҚШ – сайёранинг иқтисодий двигатели. Биз равнақ топсак, бутун дунё равнақ топади. Мен Европанинг ҳам гуллаб-яшнашини истайман. Бизга кучли иттифоқчилар керак. АҚШдан бошқа ҳеч бир давлат Гренландия хавфсизлигини таъминлай олмайди. Иккинчи жаҳон уруши пайтида Дания Германияга олти соат ичида таслим бўлган, биз эса уни ҳимоя қилиш учун ўз кучларимизни юборганмиз. Агар биз бўлмаганимизда, улар ҳозир немисча ёки японча гапираётган бўлар эди”, дейди АҚШ етакчиси.

Унинг айтишича, ҳозир гренландияликлар ношукрлик қилмоқда.

“Урушдан кейин биз Гренландияни Данияга қайтардик – бу аҳмоқлик бўлган. Ҳозир эса улар ношукрлик қилмоқда. Гренландияни фақат АҚШгина ҳимоя қила олади. Мен уни сотиб олиш бўйича дарҳол музокараларни бошламоқчиман. Ҳудудларни сотиб олишда ҳеч қандай нотўғри жиҳат йўқ – буни тарихда кўпчилик қилган. Балки энг муҳим баёнотим: мен куч ишлатмайман. Биз кўп йиллар давомида НАТО учун тўлов қилдик, Европани СССРдан, Россиядан ҳимоя қилдик. Ҳозир мендаги ягона илтимос – Гренландия. Уни бизга мулк ҳуқуқи билан беринг. Ижара асосида уни ҳимоя қилиб бўлмайди. Европага ўнлаб йиллар давомида берганларимизни инобатга олсак, бу жуда кичик илтимос. Сиз “ҳа” дейишингиз мумкин – биз миннатдор бўламиз. Сиз “йўқ” дейишингиз ҳам мумкин ва биз буни эслаб қоламиз”, дейди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уйнинг X’даги расмий саҳифасида “Гренландия – АҚШ ҳудуди. Унга 2026 йилда асос солинган” ёзувлари тушурилган тасвир эълон қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Давос Гренландия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг