Kia Sonet: йиллик 0% ставкаси билан
Бизнес
−
30 Октябрь 9315 2 дақиқа
ADM Global Kia Sonet – ўзгача услуб, технология ва ҳар бир қисмига бўлган ишончни ўзида мужассам этган замонавий кроссоверни харид қилиш учун янги қулай шартларни тақдим этади. Энди Sonet’ни йиллик 0 фоиз ставкаси билан 24 ойгача муддатли тўлов асосида харид қилиш мумкин.
Бу шунчаки фойдали таклиф эмас — бу жадал ҳаёт учун яратилган автомобиль эгаси бўлиш имкониятидир.
Оқимда ажралиб турадиган дизайн
Ихчам ва ифодали — Sonet спортча характерини ЛЕД-оптика, радиаторнинг брендга хос панжараси ва динамик қиёфа каби премиум даражадаги хусусиятлари билан уйғунлаштиради.
Қулайлик ва мультимедианинг замонавий функциялари
Android Auto / Apple CarPlay билан 8 дюймли сенсорли дисплей, орқа томонни кўриш камераси, калитсиз кириш имконияти, симсиз қувватлаш тизими ва барча йўловчилар учун USB портлар.
Ҳар бир километрда ишонч
Синалган MPi 1,5 литрли двигатель ва ёнилғининг тежамкор сарфи, юқори клиренс ва мослаштирилган подвеска Ўзбекистон йўлларида — шаҳар кўчаларидан ториб шаҳар ташқарисидаги йўналишларгача бўлган йўлларда ишончлилик ва қулайликни таъминлайди.
Ҳайратга соладиган макон
Ўзининг мослашувчан ўлчамларига қарамай, Sonet ҳайратланарли даражада катта сиғимли юкхона ва эргономик салонни таклиф этиши, уни ҳатто тўлиқ юкланганда ҳам қулайликни таъминлайди. Бу осон тарзда автотураргоҳга жойлашиш учун ихчамлик ва кундалик вазифалар ҳамда узоқ сафарлар учун зарур бўлган қулайлик ўртасидаги оптимал нисбатдир.

Харид қилиш шартлари:
- Бошланғич тўлов 55% – муддати 12 ойгача, 0% фоиздан;
- Бошланғич тўлов 70% – муддати 18 ойгача, 0% фоиздан;
- Бошланғич тўлов 75% – муддати 24 ойгача, 0% фоиздан.
* Бошланғич тўлов ва тўлов муддатига қараб шартлар фарқ қилиши мумкин.
* Таклиф лизинг асосида харид қилинганида амал қилади, бир марталик комиссия ундирилади.
* Автомобиль суғуртасини расмийлаштириш мажбурий шарт ҳисобланади.
Kia Sonet — кроссовердан ҳам кўпроқ. Бу сизнинг услубингиз, сизнинг эркинлигингиз, сизнинг ишончингиз!
Ҳаракат қилиш вақти келди — барча тафсилотларни энг яқин Kia дилерлик марказида билиб олинг.
Kia доимий алоқа телефони: 1333
Live
Барчаси