ХВЖ Украинанинг бош муаммоси ҳақида гапирди

Олам

image

Халқаро валюта жамғармаси коррупция ва Украина иқтисодиётининг ўсишига тўсқинлик қилувчи бошқа омилларни қайд этди. Бу ҳақда ХВЖ миссиясининг натижалари тўғрисидаги ҳисоботда айтилган, дея хабар бермоқда ТАСС. 

"Украина иқтисодиётининг ўсишига заиф ишбилармонлик муҳити, қонунчиликдаги камчиликлар, кенг тарқалган коррупция ва иқтисодиётнинг катта қисми самарасиз давлат корхоналари ёки олигархлар томонидан бошқарилаётгани рақобатни сусайтиради ва инвестиция муҳитига зарар етказади", деди ХВЖнинг Украинадаги ваколатхонаси раҳбари Рон Ван Роден. 

ХВЖ вакилининг таъкидлашича, ўсиш суръатлари ҳаддан ташқари паст бўлиб, Украина ва қўшни давлатлардаги даромадлар ўртасидаги тафовутни сезиларли даражада қисқартириш зарур. Мамлакатда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг атиги 20 фоизи сақланиб қолмоқда 
Ҳисоботга кўра, Украинада коррупцияга қарши янги институтларнинг ташкил этилиши "сезиларли натижалар" бермади. Ёмон бизнес шароитлари туфайли инвестицияларнинг паст даражаси самарадорликнинг ўсишини ва хусусий секторда иш ўринларини яратишни чеклайди ва натижада кўплаб украиналик ишчилар чет элда иш изламоқда.

Ван Роден шунингдек, Украинанинг иқтисодий сиёсати иқтисодий ўсишни жадаллаштириш учун шароит яратишда макроиқтисодий барқарорликни қўллаб-қувватлашга асосланиши кераклигини айтди. Шу билан бирга, давлат харажатларининг самарадорлигини ошириш билан "мақбул давлат қарзини таъминлаш учун оқилона солиқ-бюджет сиёсати" га риоя қилиш зарур.

Давлатнинг пул-кредит сиёсати инфляцияни янада пасайтиришга ва мослашувчан алмашув курсида захираларни тўплашга йўналтирилиши керак. "Молиявий воситачиликни кучайтириш ва солиқ тўловчилар учун банкни тугатиш оқибатларини минималлаштиришда молиявий барқарорликни сақлаш жуда муҳимдир", дейилади ҳисоботда.

Халқаро валута жамғармаси вакилининг сўзларига кўра, Киев ўз кучини иқтисодиётнинг ўсишини таъминлаш учун таркибий ислоҳотларни амалга оширишга жамлаши керак, шу билан бирга "кучли қонун устуворлиги", шу жумладан суд ислоҳоти ва коррупцияга қарши курашиш муҳим аҳамиятга эга.
Рақобатбардошликни таъминлаш учун иш ҳақини ошириш меҳнат унумдорлигини оширишга мос бўлиши керак, деб қўшимча қилди у. Шунингдек, Ван Роденнинг сўзларига кўра, ислоҳотларнинг барқарор амалга оширилиши туфайли Украина Европа Иттифоқига янада яқинроқ интеграциялашиши мумкин.

Халқаро валюта жамғармасининг ҳисоботида таъкидланишича, бу йил Украинадаги сайловлардан сўнг янги Ҳукумат "зарур ислоҳотларни илгари суриш имконига эга". "Расмийлар ХВЖ кўмаги билан ушбу мақсадларга эришишга ёрдам берадиган янги дастурни талаб қилди", дейди Ван Роден.                         

Шу йилнинг 12-26 сентябрь кунлари Украинада ишлаган ХВФ миссияси кенгайтирилган молиялаштириш механизми остида янги уч йиллик дастурни муҳокама қилди.

"Сўнгги икки ҳафта давомида миссия экспертлари янги дастурнинг сиёсий йўналишлари, хусусан молия ва пул-кредит сиёсати, шунингдек, ислоҳотларнинг асосий чора-тадбирлари тўғрисида самарали муҳокамалар ўтказдилар", дейилади ҳисоботда. 

Халқаро валюта жамғармаси Украина талаб қилган янги ёрдам дастурини келгуси ҳафталарда муҳокама қилишда давом этади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Халқаро валюта жамғармаси

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг