ХВФ Ўзбекистонга иқтисодий сиёсатни такомиллаштиришда ёрдам беради

Жамият

image

Кеча, 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳридаги ўзига ажратилган қароргоҳда Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиевани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда глобал иқтисодий вазият юзасидан батафсил фикр алмашилган. ХВФ билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни, шу жумладан, жорий йилнинг июнь ойида Самарқанд шаҳрида ўтган икки томонлама учрашувда эришилган келишувлардан келиб чиққан ҳолда янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

“Фонд раҳбари Ўзбекистонда ортга қайтмас тус олган ислоҳотлар дастури натижаларига юқори баҳо берди ҳамда мамлакатимиздаги самарали янгиланишларни илгари суришда яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, учрашув чоғида ХВФнинг Ўзбекистон молия соҳаси барқарорлигини комплекс таҳлил қилиш, иқтисодий сиёсатни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда консалтинг кўмагини кўрсатиш ҳамда республика идоралари мутахассисларининг салоҳиятини ошириш дастурини амалга оширишдаги иштирокига доир масалалар муҳокама қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Кристалина Георгиева Халқаро валюта фонди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made