Хўжайли қирғинини унутолмаймиз – Эрдўған 103 йил аввалги хунрезликни эслади
Олам
−
31 Март 2021
16401Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг норасмий саммити ўтказиляпти.
Саммитда биринчилардан бўлиб Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған нутқ сўзлади. У нутқи давомида Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғдаги муҳим ғалабасига тўхталиб, Президент Илҳом Алиевни яна бир бор табриклади.
“Ҳурматли Илҳом Алиевни ва у орқали бутун Озарбайжон халқини Тоғли Қорабоғдаги ғалаба билан яна бир бор табриклайман. 44 кун давом этган қуролли тўқнашувлар натижасида 30 йиллик босқинчилик якунига етди. Осон эмас. Шуни таъкидлаш керакки, Тоғли Қорабоғдаги 67 та масжиднинг 63 таси вайрон бўлибди, черковлар ҳам йўқ қилинибди”, деган Эрдўған.
Туркия етакчиси Тоғли Қорабоғ ҳақида гапираркан, 1918 йил март ойида содир бўлган Хўжайли геноцидига ҳам тўхталиб ўтди. У юз берган унутиб бўлмаслигини таъкидлади.
Маълумот учун, 1918 йил март ойида Бакуда этник асосда можаро келиб чиққан ва кўплаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлган. Фожиада асосий ролни арманларнинг “Дашнакуцюн” партиясининг қуролли бўлинмалари ўйнаган. Қирғинда 12 мингга яқин одам ўлдирилган.