Хўжалик жамиятлари устав капиталидаги давлат ва “Ўзкимёсаноат” АЖ улушлари сотилади
Жамият
−
04 Апрель 2019
5499“Ўзкимёсаноат” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг хўжалик жамиятлари устав капиталидаги давлат ва “Ўзкимёсаноат” АЖ улушларини қуйидаги тартибда сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ўз ифодасини топган.
а) инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан потенциал инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш йўли билан:
“Самарқандкимё” АЖ устав капиталидаги 60,35 фоиз давлат акциялари ва “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 39,65 фоиз акцияларини экологик жиҳатдан зарарсиз замонавий кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш шарти билан “ноль” харид қийматида;
“Қўнғирот сода заводи” МЧЖ устав фондидаги “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 51 фоиз улушини корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини йилига 200 минг тоннадан 450 минг тоннагача ошириш ва янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун инвестицияларни жалб қилиш шарти билан бозор қийматида;
“Қўқон суперфосфат заводи” АЖ устав капиталидаги 70,54 фоиз давлат акциялари ва “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 25 фоиз акциялари – “Индорама” (Сингапур) компаниясига суперфосфат ишлаб чиқариш қувватини 100 фоиз соф ҳолда 63минг тоннага етказиш ва янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан 4,3 миллион АҚШ доллари миқдорида сотиб олиш қийматида;
б) “Фарғонаазот” АЖ устав капиталидаги 48,05 фоиз давлат акциялари ва “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2,95 фоиз акцияларини инвестор томонидан аммиак ишлаб чиқариш қувватини йилига660 минг тоннага, карбамидни – 600 минг тоннага, аммиакли селитрани – 700 минг тоннага ва азот кислотасини – 530 минг тоннага етказиш бўйича инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан – танлов савдоларида бозор қийматида;
в) “Электркимёзавод” ҚК АЖ устав капиталидаги “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 26,14 фоиз акцияларини – очиқ савдоларда бозор қийматида;
г) “Жиззах пластмасса” АЖ устав капиталидаги 25 фоизгачаакциялар – дастлабки босқичда бирламчи оммавий таклифни (IPO) ўтказиш асосида;
д) қуйидагилар орқали:
“Деҳқонобод калий заводи” МЧЖни акциядорлик жамиятига ўзгартириш ҳамда жамиятнинг устав капиталидаги 51 фоиз ва ундан ортиқ акцияларни потенциал инвесторлар мавжуд бўлганда ва улар томонидан гранулаланган хлорли калий, калий сульфати ва калий тузларининг бошқа турларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, юк ташувчи осма йўл ва ташқи электр таъминоти линиялари қурилишини якунлаш бўйича инвестиция, шунингдек, ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан уларни тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали сотиш имкониятини назарда тутган ҳолда танлов савдоларда бозор қийматида;
“Биринчи резинотехника заводи” МЧЖни акциядорлик жамиятига ўзгартириш ва жамиятнинг устав капиталининг 51 фоизигача бўлган миқдорда қўшимча чиқарилган акцияларини потенциал инвесторлар мавжуд бўлганда ва тушган маблағларни жамият инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга ҳамда жалб этилган кредитларни сўндиришга йўналтирган ҳолда уларни тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали реализация қилиш имкониятини назарда тутган ҳолда очиқ савдоларда бозор қийматида сотиш.
Қарорда белгиланишича, “Қўқон суперфосфат заводи” АЖ ва “Фарғонаазот” АЖ устав капиталларидаги давлат улушини сотишдан тушган маблағлар, истисно тариқасида, “Ўзкимёсаноат” АЖ устав капиталидаги давлат ҳиссаси сифатида, мазкур маблағлардан ушбу қарорда кўрсатилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда мақсадли фойдаланиш учун Кимё саноати ташкилотларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига тўлиқ йўналтирилади;
“Ўзкимёсаноат” АЖ унинг таркибидаги қайта ташкил этилган ташкилотларга тегишли юридик шахсларнинг 50 фоиз ва ундан ортиқ акцияларига эгалик қилишга киришиши янгидан харид қилинган акциялар пакети деб ҳисобланмайди;
ушбу қарорга мувофиқ тармоқ корхоналарини қайта ташкил этишда ташкилотдан ташкилотга ўтказиладиган мулк, мулк ҳуқуқлари, шунингдек, акциялар, улушлар ва активлар ҳамда давлат активларини сотишдан тушган, шу жумладан, “Ўзкимёсаноат” АЖ устав капиталига ўтказиладиган даромадлар қиймати юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови, тўлов манбаидан тўланадиган дивидендлар кўринишидаги даромадларга солиқ ҳисоблашда солиқ солинадиган базага киритилмайди;
Деҳқонобод калий заводи акцияларини потенциал инвесторларга тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш ёки қўшимча акцияларни чиқариш орқали, шу жумладан, уларга инвестиция мажбуриятларини юклаган ҳолда сотишдан тушган маблағлар жамиятнинг Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси олдидаги кредитларини сўндиришга йўналтирилади;
хўжалик бошқаруви органларининг устав капиталига ўтказилган хўжалик жамиятлари устав капиталларидаги улушларни тасарруф этиш уларнинг бошқарув органлари қарорлари билан амалга оширилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь