Хусусий мактабларда дарс онлайн ўтилса, тўлов 100 фоиз қилинадими?

Жамият

image

Жорий йилнинг сентябрь ойидан хусусий мактабларда онлайн дарс бўлса, бадал тўлови турлича миқдорда белгиланиши мумкин. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг матбуот котиби Феруза Мадраҳимова маълум қилди.

“Карантин муносабати билан 2020 йил 1 сентябрдан нодавлат умумтаълим ташкилоти томонидан дарс машғулотлари онлайн шаклда ташкил этиладиган бўлса, томонлар ўртасида тузиладиган шартномада дарсни ташкил этиш шакли ҳамда тўлов миқдорини шунга мутаносиб равишда белгилаш юзасидан томонлар келишиб олишлари керак”, дейилади тақдим этилган маълумотда. 

Маълумотларга кўра, вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1028-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат умумтаълим ташкилотининг намунавий уставига мувофиқ, ўқиш муддати ва шартлари, тўлов миқдори, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа шартлар таълим олувчиларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари билан нодавлат умумтаълим ташкилоти ўртасида тузилган шартномада белгилаб қўйилади.

Бундан ташқари, янги тўлов миқдорини белгилашда овқатлантириш ва таълим олувчи билан якка тартибда ишлаш харажатлари чегириб ташланиб, тўлов миқдори камайтирилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб онлайн дарс

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг