Хушхабаримиз бор – Эрдўған бутун дунёни катта янгилик кутаётганини айтди

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Истанбулда дон йўлаги яратиш бўйича келишув имзоланишига умид билдирди ва бу воқеа жаҳон ҳамжамияти учун “хушхабар” бўлишини таъкидлади. 

“Тез орада Россия ва Украина вакиллари иштирокида имзоланишига умид қилаётган дон экспорти шартномаси жаҳон ҳамжамияти учун муҳим ва хушхабар бўлади”, дейди Эрдўған Истанбулда сўзлаган нутқида. 

Шартномани имзолаш маросими маҳаллий вақт билан соат 16:30да (Тошкент вақтига тўғри келади) Туркия президентининг Истанбулдаги Долмабахче саройида бўлиб ўтади. Унда Туркия Президенти ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш иштирок этади.

Айни вақтда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу раҳбарлигида рус делегацияси ва Украина Инфратузилма вазири Александр Кубраков раислигидаги Украина делегацияси Истанбулда бўлиб турибди.  

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 июль куни Истанбулда “Дон йўлаги” яратиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди, унда Россия Федерацияси, Туркия, Украина ҳарбий делегациялари ҳамда БМТ вакиллари иштирок этди. Жаҳон Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш йиғилишдан сўнг Украинадан озиқ-овқат маҳсулотларини Қора денгиз орқали хавфсиз ва ишончли экспортини таъминлаш йўлида муҳим қадам ташланганини айтди.

Жорий йилнинг 18-19 июль кунлари Президентлар Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўған Теҳронда ўтган "Остона жараёни" саммитида яккама-якка мулоқот қилдилар. Анда асосий мавзу Украинада қолаётган донни хавфсиз олиб чиқиш бўлди. Теҳрондан Туркияга қайтган Ражаб Тоийб Эрдўған "Дон йўлаги" бўйича якуний ҳужжат шу ҳафта имзоланиши кутилаётганини айтган эди


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

663

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг