ХТВ Тошкентда сув босган мактаб бўйича муносабат билдирди
Жамият
−
13 Февраль 2020
7039Аввалроқ, Тошкентдаги 71-сони умумий ўрта таълим мактаби ховлсини сув босиши оқибатида ўқувчилар ва ўқитувчилар мактабдан чиқа олмай қолгани ҳақида хабар берган эдик. Халқ таълими вазирлиги мазкур ҳолатга муносабат билдирди.
Унда, кеча, 12 февраль куни кучли ёғингарчилик сабабли Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 71-сонли умумтаълим мактабининг ҳовлиси ва ўқув биносининг бир қисмида сув тўпланиб қолгани айтилган.
“Бу вақтга келиб мактабда дарс соатлари якунланган бўлиб, ўқувчиларнинг мактабдан чиқишида қийинчилик туғдирди. Туман халқ таълими бўлими томонидан зудлик билан 71-сонли мактабдаги мазкур ҳолатни бартараф этиш ва ўқувчилар ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Мирзо Улуғбек тумани бўлими ва бошқа тегишли идораларга маълумот берилди. Ўқувчилар мактаб ҳовлисидан беталофат чиқарилди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирда 71-мактабга ўқувчиларнинг қийинчиликсиз дарсларда иштирок этишларини таъминлаш учун шароит яратилмокда. Туманнинг масъул ташкилотлари томонидан мактаб ҳовлисидаги сув чиқариб ташланиб, муассасадаги ариқ ва дренажлар тозаланмокда.
LiveБарчаси