ХТВ фуқаролардан яхши иситилмаётган мактаблар ҳақида маълумот беришни сўради

Жамият 1692
image

Халқ таълими вазирлиги ҳавонинг кескин совиши сабабли ҳар бир туман (шаҳар)да ташкил этилган Эксплуатация хизматларига зудлик билан барча мактабларни иссиқлик билан таъминланганлиги, иситиш қозони ва қозонхоналарининг созлик ҳолати, мактаб синфхоналарни ҳароратини текшириб чиқиб, мавжуд муаммоларни жойида тезкор ҳал этиш чораларини кўриш топширилди.

Вазирлик фуқаролардан мактабдаги қониқарсиз иссиқлик тизими ҳақидаги маълумотни Халқ таълими вазирлигининг ҳудудлардаги штабларига телефон рақамлари орқали ҳамда Халқ таълим вазирлигининг ҳамда @maktab_uzedubot боти орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган.

“Бугунги кунда Эксплуатация хизмати тасарруфидаги умумтаълим муассасалари сонидан келиб чиқиб жами 352 та Damas русумли автотранспорт воситалари ажратилган. Хизматлар керакли иш қуроллари, асбоб-ускуналари (электр ва газ пайвандлагичлар, кесиш ва дурадгорлик мосламалари, сантехника ва электр ускуналари) билан таъминланган.

Ушбу хизмат фаолиятидаги ҳар бир автотранспорт воситалари ҳаракат йўналишига баҳо бериш ва улардан самарали фойдаланишни доимий назорат қилиб бориш мақсадида уларга GPS-трекер ускунаси ўрнатилиб, уларнинг ҳаракати вилоят бошқармалари ва вазирликнинг Қурилиш бошқармаси томонидан доимий мониторинг қилиб борилади”, дейилган вазирлик хабарида.

Маълумот учун, Эксплуатация хизмати умумтаълим муассасаларининг бино-иншоотларини зарур ҳолатда сақлаш, уларга доимий хизмат кўрсатиш, бино-иншоотлар, синфхоналар, иситиш қозони ва қозонхоналарини таъмирлаш, электр тизимидаги носозликларни бартараф этиш ишларини амалга оширади.

Халқ таълими вазирлигининг ҳудудлардаги штабларининг телефон рақамлари:

Қорақалпоғистон Рес: 61 222-95-13;
Андижон вил: 74 228-26-27;
Бухоро вил: 95 600-34-35;
Жиззах вил: 72 222-08-68; 
Қашқадарё вил: 75 223-41-19;
Навоий вил: 79 220-61-82;
Наманган вил: 69 232-61-15;
Самарқанд вил: 66 238-88-10; 
Сурхондарё вил: 76 227-35-55; 
Сирдарё вил: 67 225-4017; 
Тошкент вил: 71 231-65-73; 
Фарғона вил: 73 244-31-19; 
Хоразм вил: 62 228-11-52;
Тошкент шаҳ: 71 237-08-01.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×