ХТБ ва Миллий гвардия ахбороти бир-бирига тўғри келмаяпти. Кимга ишониш керак?

Жамият 9555
image

Наманган вилояти Мингбулоқ туманида мактаб ўқувчиси ўзини кўприкдан дарёга ташлаб жонига қасд қилмоқчи бўлганда Миллий гвардия ходими уни қутқариб қолгани ҳақида хабар берилганди.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти Халқ таълими бошқармаси ҳам суриштирув ўтказиб, воқеа қандай бўлгани ҳақида маълумот берди.

Аниқланишича, Тўрақўрғон туманидаги умумтаълим мактабида ўқувчи қиз Мингбулоқ туманида яшовчи отасини кўргани кетаётиб, Сирдарё кўприги устида тўхтаган. Бироқ унинг нияти сувга ташлаш бўлмаган. 

Сирдарё кўпригида хизмат фаолиятини олиб бораётган Миллий гвардиянинг вилоят Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ундан сўрашганида ҳам шу ҳақда айтган.

Шунга қарамай Миллий гвардия ходимлари уни дастлаб Ички ишлар бўлимига олиб келиб, кейин у ўқийдиган умумий ўрта таълим мактабига келиб, мактаб директори ва ўқитувчилар жамоаси билан ушбу масалада йиғилиш ўтказишган. Йиғилишда педагог ҳодимларга ўқувчилар томонидан ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича тушунчалар берилган.

Шунингдек, ўқув йили давомида мактаб психологлари томонидан суицидга мойилликни аниқловчи тестлар олинганда, тест натижаларига кўра бу ўқувчида ҳам суицидга мойиллик кузатилмаган.

“Ушбу ҳолат юзасидан у билан суҳбатлашилганда ҳам ўз жонига қасд қилиш нияти йўқлигини таъкидлаган. Ҳолат юзасидан айтиш мумкинки, ўқувчининг мақсади фақат отасининг уйига бориб-келиш бўлган холос”, дейилади бошқарма хабарида.

Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Ўзкимёсаноат" АЖ "Навоийазот" АЖга қаршли ПВХ заводидаги ҳолат юзасидан турлича баёнот билан чиққанини маълум қилгандик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 237
Рейтинг: 2.9
t
×