Хотинини калтаклаган қозоғистонлик дипломатга 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди
Олам
−
29 Июнь
3811Остона шаҳрининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ихтисослаштирилган туманлараро суди шахсга қасддан енгил зарар етказганликда айбланган Қозоғистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси маслаҳатчиси Сакен Мамашга нисбатан ишни кўриб чиқди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, дипломат жанжал пайтида хотинига нисбатан жисмоний куч ишлатган. Суд ишни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг (73-1-модда) жазо чоралари доирасида кўриб чиқди.
“Суд мажлисида Сакен Мамаш ва унинг адвокати маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага рози бўлмаган ҳолда, унинг айби иш материаллари билан исботланмаганлигини, ҳуқуқбузарлик содир этилган жой Қозоғистон юрисдикциясига кирмаслигини кўрсатди. Сакен Мамашнинг хатти-ҳаракатлари ва унинг хотини ўртасидаги оилавий масалаларга тегишли. Улар жиноий иш бўйича алоҳида тергов қилинмоқда”, дейилади хабарда.
Маъмурий Кодекснинг 73-1-моддасида огоҳлантириш ёки 15 суткага маъмурий қамоққа олиш жазоси белгиланган. Суд қарори билан собиқ дипломат айбдор деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Лекин қарор қонуний кучга кирмади. Суднинг аниқлик киритишича, гап дипломатнинг рафиқаси эмас, балки унинг синглиси саломатлигига қасддан енгил зарар етказиш ҳақида кетмоқда.
Карина Мамашнинг баёнотига кўра, ҳозирда бу борада алоҳида жиноий иш олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, дипломатнинг рафиқаси Карина Мамаш 5 май куни Сакен Мамаш ўзини ва уларнинг олдига келган синглисини калтаклаганини маълум қилганди. Шундан сўнг Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги БАА дипломатини оиладаги зўравонликда айблангани учун Қозоғистонга чақириб олди. 9 май куни аёл Остонага қайтиб келди.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь