Хорижликларга даромад солиғи ставкаси пасайтирилади
Жамият
−
09 Апрель 2022
3900Аввалроқ Ўзбекистон Президентининг “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги фармони қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Фармон билан Молия вазирлигининг 2022 йил 1 майдан бошлаб норезидент жисмоний шахснинг Ўзбекистондаги манбалардан оладиган даромадлари (дивидендлар, фоизлар ва фрахтдан олинадиган даромадлардан ташқари) бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкасини 12 фоиз миқдорида (илгари 20 фоизгача) белгилаш ҳақидаги таклифи маъқулланди.
Молия вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Солиқ кодексига мазкур банддан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда 2022 йил якунига қадар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон резидентлари ёки норезидентлари бўлган мижозлар учун уларнинг шахсий иштирокисиз қимматли қоғозлар учун депо ҳисобварақларини масофадан туриб очиш имкониятини яратади.
LiveБарчаси