Хориждан ўқишни кўчиришнинг янги тартиби белгиланди
Жамият
−
04 Июль 2021
21076Ўзбекистон Адлия вазирлиги жорий йил 15 июлдан талабалар ўқишини кўчиришнинг янги тартиби ҳақида маълум қилди. У бир қатор босқичлардан иборат.
Ўқишни кўчириш жараёнларининг тартиби қуйидагича:
- ўқишни хорижий давлатлардаги (халқаро 1 000 талик рўйхатга кирган) олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистондаги давлат ОТМнинг мос ва турдош йўналишларига кўчиришда:
- алоҳида иқтидор талаб этиладиган йўналишлар бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа йўналишлар бўйича тест ўтказилади;
- тест ва касбий имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари жорий йил 25 июлгача, кейинчалик ҳар йили 15 июлгача белгиланади ҳамда ОАВда эълон қилинади;
- ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;
- тест ва касбий имтиҳонлар натижалари ДТМ ҳамда ОТМнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
Қайд этилишича, ўқишни хорижий давлатлардаги олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистондаги давлат ОТМнинг мос ва турдош бўлмаган йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.
LiveБарчаси