Хориждаги фуқаролар қандай қайтарилади?

Жамият 7005
image

Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини қайта тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 10 июлидан 1 августига қадар республика миқёсида карантин чекловлари қайтадан кучайтирилмоқда. 

Кучайтирилган карантин тартиби шароитида фақатгина Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ, хорижий давлатлардаги фуқароларни ватанга олиб келиш бўйича репатриацион рейслар бажарилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот котиби Навруз Ашурматов маълум қилмоқда. 

Қайд этилишича, чегара пунктларидан фуқароларни карантин ҳудудларига етказиш учун автобус ташувлари амалга оширилади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан “сариқ” ва “яшил” тоифага киритилган мамлакатлардан чартер рейслари келиб тушган аризаларга мувофиқ ташкил этилади;

Хорижий мамлакатлар “яшил” ва “сариқ”қа қуйидагича таснифланган

•    санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган (яшил рейслар) — Япония, Жанубий Корея, Хитой Халқ Республикаси ва Исроил давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган);

•    коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган (сариқ рейслар) — Европа Иттифоқи, Малайзия, Таиланд, Сингапур давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган).
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 349
Рейтинг: 2.8
t
×