Хорижда юрган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Жамият

image

Қатор давлатларда меҳнат мигрантларини қуролли ҳаракатларда иштирок этишга ёллаш ҳолатлари кўпаймоқда. Шу сабабли Миграция агентлиги огоҳлантириш билан чиқди.

Қуролли можароларда иштирок этиш жиноий жавобгарликка олиб келади ва қуйидагилар қатъий равишда тақиқланади:

  • қуролли можаро ва жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларга яқинлашиш;
  • ҳарбий операцияларда иштирок этиш;
  • хорижий давлатларнинг қуролли кучлари, хавфсизлик хизматлари, ҳарбий адлияси ёки бошқа куч тузилмалари сафига қўшилиш;
  • шубҳали шахслар, гуруҳлар ёки ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган ёллаш ёки жалб қилиш (вербовка) таклифларига розилик бериш.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-1-моддасига (Чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш, ёлланиш) мувофиқ хорижий давлатларда ёлланма асосда ҳарбий хизмат ўташ 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

Шубҳали таклиф ёки вазиятлар юзага келганда дарҳол Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ёки Миграция агентлигининг ваколатхоналарига мурожаат қилиш сўралган.

“Ҳаётингиз ва эркинлигингизни асранг.  Фақат қонун доирасида ҳаракат қилинг!”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Мудофаа вазирлиги ва Бош разведка бошқармаси кўмагида ташкил этилган “Хочу жить” (“Яшашни хоҳлайман”) лойиҳаси Украинага қарши урушда қатнашиш учун Россия Қуролли кучлари билан шартнома имзолаган 902 нафар Ўзбекистон фуқаросининг исм-шарифини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

уруш мигрантлар қуролли ҳаракат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг