Хоразмлик аёл ис газ чақнаши туфайли шифохонага ётқизилди

Жамият

image

Хоразм вилоятида газ сизиб чиқиши оқибатида аёл киши жароҳат олди.

Маълумотларга кўра, 2019 йил 12 декабрь кундуз соат тахминан 08:30ларда Хоразм вилояти, Янгибозор туманида “Халқобод” маҳалласида яшовчи 1967 йилда туғилган М.Я исмли аёл уйи ошхонасидаги газ плитасини гугурт билан ёққан. 

Натижада, газ ҳисоблагичидан сизиб чиқиб, хонага тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. 

Оқибатда, аёл куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм ис гази

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг