Хоразмдаги мактабнинг барча битирувчиси талаба бўлди

Жамият 12233
image

Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги мактабларнинг бирида битирувчиларнинг барчаси талабаликка қабул қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Янгиариқ туманининг Таган қишлоғида жойлашган 28-сонли умумтаълим мактабининг 18 нафар битирувчиси олий таълим муассасаларига қабул қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 3 сентябрь куни олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларининг жавоблари маълум қилинди. Сайт серверларига ортиқча юклама бўлмаслиги учун натижалар ҳудудлар кесимида эълон қилинган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 762
Рейтинг: 3
Теглар
t
×