Хоразмда вакцина олиб, кўзи кўрмай қолган аёл бўйича қўшимча маълумот берилди 

3-саҳифа

image

Aввалроқ, Хоразмда ўзбек-хитой вакцинасини олган аёлнинг кўзи кўрмай қолгани ҳақида видеолавҳа тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Хоразм вилоят прокуратураси Матбуот хизмати маълумот берди.

Aниқланишича, кеча, 27 август куни соат 10:00 да Урганч шаҳрида яшовчи 30 ёшли фуқаро Ё.С. 1-сон оилавий поликлиникада шифокор кўригидан ўтказилиб, эмлашга қарши кўрсатма бўлмагандан кейин ZF-UZ-VAC 202108110 вакцинаси билан эмланган. 

Шу куни соат 21:17 да Ё.С. ҳолсизланиб, қўл-оёғи тортишиши ва нафас қисиши оқибатида тез тиббий ёрдам чақирган. Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг вилоят филиалида унга зарур дастлабки ёрдам кўрсатилган.

Қайд этилишича, Хоразм вилояти прокуратураси томонидан мазкур ҳолат назоратга олинган, ҳозирда тегишли мутахассислар жалб қилинган ҳолда терговолди текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

3692

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг