Хоразмда 19 ёшли қиз ўзини осгани бўйича жиноят иши қўзғатиш рад этилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ, Хоразм вилояти Шовот туманида 19 ёшли келин М.Қ. уйидаги молхонасида ўзини осиб ўлдиргани ҳақида хабар бергандик. Шовот туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилганди. Ушбу терговга қадар текширув ишлари якунланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Текширув якунига кўра М.Қ.нинг ўзини ўзи осиб, ўз жонига қасд қилгани ҳолатида бирон-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмагани сабабли, туман прокурори Д.Абдуллаев томонидан жорий йилнинг 18 апрель куни Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ва марҳуманинг турмуш ўртоғи М.Я.га Маъмурий жавобгарлик тўҳрисидаги кодекснинг 52-моддаси 2-қисми билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Шундан сўнг, қарор вилоят прокуратураси томонидан жорий йилнинг 28 апрель куни бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказиш учун туман прокуратурасига қайтариб юборилган.

Маълум қилинишича, қўшимча терговга қадар текширув давомида Республика суд-тиббий экспертизаси илмий-амалий маркази Хоразм филиалига комиссиявий суд-тиббий экспертиза тайинланган ва ҳозирда экспертиза текшируви давом эмоқда.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм

Баҳолаганлар

299

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг