Хоразмда сув нархи қарийб икки баравар ошади

Жамият

image

Хоразм вилоятида 3 ноябрдан ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун янги тарифлар амал қилади. Нархлар ўртача икки баробарга ошган. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” ҳисоботида маълум қилинди.

“Ўтган беш йил ичида Хоразм вилоятида марказлашган ичимлик суви таъминоти даражаси 52,1 фоиздан 85,5 фоизга оширилди. Жорий йил охирига қадар бу кўрсаткични 90 фоизга етказиш режалаштирилган”, дейилади ҳисоботда.

Айни пайтда Питнак сув тозалаш иншооти реконструкция қилинади, Гурлан туманида янги сув тозалаш иншооти қурилади, Урганч, Хива ва Питнак шаҳарларида канализация тизими қурилиб, реконструкция ишлари амалга оширилади. Гурлан туманида эса канализация тармоқлари қурилади.

“Соҳа ходимларининг иш ҳақини тўлаш, электр энергияси учун тўлов, солиқлар, хорижий кредитларни тўлаш учун ҳам маблағ талаб этилади. Шунингдек, жорий ва капитал таъмирлаш, тизимни модернизация қилиш учун ҳам маблағ керак”, дейилади “Ўзсувтаъминот” АК маълумотида.

Шу боис ҳам 3 ноябрдан бошлаб вилоятда янги тарифлар жорий этилади. Жумладан, ичимлик суви учун:

  •  аҳоли учун – 1 куб метр учун 2800 сўм (ҳозирда – 1500 сўм);
  •  бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун – 1 куб метр учун 5700 сўм (жорий тариф 3050 сўм).

Канализация хизматлари учун:

  •  аҳоли учун – 1 куб метр учун 1550 сўм (жорий тариф – 800 сўм);
  •  бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун – 1 куб метр учун 2400 сўм (ҳозирда – 1300 сўм).

Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм сув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг