Хоразмда Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш учун кетаётган аёл қўлга олинди

3-саҳифа

image

Хоразмда террористик ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган 23 ёшли аёл ушланди. У Сурияга кетмоқчи бўлган. Бу ҳақда ўзА хабар берди. 

Хоразм вилоятида яшовчи 23 ёшли А.С. интернетдан фойдаланиши давомида Суриядаги халқаро террористик ташкилоти “жангари”ларининг таъсирига тушиб, уларнинг сафига чиқиб кетаётган вақтда вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди.

Аниқланишича, А.С. ўзининг танишларига диний даъватлар қилиб, интернет орқали уларга “жангари”ларнинг қўпорувчилик фаолияти акс этган видеороликларни тарқатиб келган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳибсга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

273

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг