Хоразмда кафе ёниб кетди
Жамият
−
22 Июнь 2021
5657Хоразмда умумий овқатланиш шохобчаларидан бири ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Хазорасп тумани "Камолот" МФЙда жойлашган "Ака Шариф" МЧЖга қарашли умумий овқатланиш шахобчасининг 3-қавати, мансарда қисмида ёнғин чиққан. Ҳодиса 20 июнь куни содир бўлган. Ёнғин оқибатида кафенинг 160 квадрат метр майдонидаги том бостирмаси ва ошхона жиҳозлари ёнган.
Ёнғин 17:36 да қамраб олиниб, 18:23 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан кафенинг биринчи ва иккинчи қаватлари, тахминан 200 квадрат метр жой сақлаб қолинган.
Ёнғиннинг зарари ва келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Сурхондарёдаги ЙТҲда ҳайдовчи автомобилга қўшилиб ёниб кетгани, Самарқандда ёнма-ён уйлар ёнгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси