Хоразмда фуқарони Туркияга фоҳишаликка юбораётган шахслар қўлга олинди
3-саҳифа
−
23 Ноябрь 2022 8315 1 дақиқа
Хоразмда бир фуқарони Туркияга фоҳишаликка юбораётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Қайд этилишича, М.А. ва М.С. фуқаро З.Н.ни 500 АҚШ доллари эвазига Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланишга юборишга келишиб олган.
Улар “Б.А.” исмли шахс орқали З.Н.га авиачипта олиб берган. Шундан сўнг, улар чипта пулларини ишлаб пул топгандан кейин ҳисоб-китоб қилиш шарти билан уни Урганч аэропортидан Туркияга юбораётганларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь