Хоразмда эр-хотин ис газидан ҳалок бўлди
Жамият
−
08 Февраль 2020
4375Хоразм вилоятининг Боғот туманида эр-хотин уйида ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 6 февраль куни соат 04:10 ларда Боғот тумани, “Соҳибкор” маҳалласида яшовчи, 1972 йилда туғилган Г.Қ. ва унинг турмуш ўртоғи, 1977 йилда туғилган Э.Б. яшаш уйининг ювиниш хонасида ис газидан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь