Хоразмда бир оиланинг ёлғиз боқувчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Хоразм вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 39 ёшли йўловчи вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Жорий йилнинг 30 апрель куни Урганч шаҳар "Оби ҳаёт" маҳалласи ҳудудидан ўтган Ал-Беруний кўчасида 27 ёшли фуқаро Spark машинасини катта тезликда бошқариб кетаётиб, эҳтиётсизлик сабаб хавфли бурилишда бошқарувни йўқотган.

Оқибатда йўлдан чиқиб кетиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилган. Ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида машина ичида бўлган 39 ёшли йўловчи ҳалок бўлган. Маълум бўлишича, вафот этган шахс оиласининг ягона боқувчиси бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Хоразм Spark

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг