Хоразмда 18 ёшли йигит Tico билан ағдарилиб, вафот этди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 17 июнь куни Хоразм вилоятида 2007 йилда туғилган ўсмир йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, тахминан соат 01:45 ларда Боғот тумани ҳудудида ўтган йўлда 2007 йилда туғилган ва ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган, ушбу туманда яшовчи Н.Ш. ўз бошқарувидаги Tico автомашинасида тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган ва йўл четига чиқиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ҳодиса оқибатида Tico ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Боғот тумани Ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этгани хабар қилинган эди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм йўл-транспорт ҳодисаси Tico

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг