Хоразм ва Жиззахда пул эвазига “права” олиб бермоқчи бўлганлар қўлга олинди
3-саҳифа
−
18 Август
3308Хоразм ва Жиззах вилоятларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Хоразм вилоятининг Боғот туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Б. 5 нафар фуқарога гўёки вилоят ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериши эвазига фуқаро С.М.дан 2400 доллар ва 1,2 млн сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Жиззах вилоятидаги ҳолатда эса фуқаро С.Ж. фуқаро Ф.Б.га ўзини Жиззах шаҳридаги “Д.Ш.” МЧЖ автомактаби инструктори деб таништириб, унга “Б”, “С” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1700 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий, Фарғона ва Самарқандда имтиҳонсиз ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилганлар ушланганди.
LiveБарчаси