Хоразм ва Навоийда кучли чанг бўрони уйларнинг томини учириб кетди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 21 май куни Хоразм ва Навоий вилоятларида кучли чанг бўрони содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳудудида соат 10:45 да Урганч шаҳар Абулғози Баҳодирхон кўчасидаги уйнинг тахминан 70 метр квадрат майдонда том ёпма қопламасини шамол автотураргоҳга учириб кетган. Оқибатда Gentra русумли автомобилга қисман зарар етган. 

Шунингдек, Урганч тумани “Ғалаба” МФЙдаги хусусий уйнинг тахминан 80 метр квадрат майдонда уйини шифер қопламасини шамолда учиб, ерга қулаб тушган. Воқеа жойида тан жароҳати олганлар йўқ. 

Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида кузатилган кучли шамол “Дўстлик” МФЙда жойлашган уйнинг тахминан 5 квадрат метр, “Йўлчилар” МФЙдаги 2 та хонадоннинг тахминан 4 квадрат метр том қисмининг шифер ва тунукаларини учирган. 

Ушбу ҳодиса оқибатида аҳолини тан жароҳати олиши бўйича ФВВ таркибий тузилмалари ва тиббиёт муассасаларига мурожаатлар келиб тушмаган.

“Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 21-23 май кунлари республикамизда кучли шамол ва ёғингарчиликлар юзага келиши муносабати билан аҳолини  кучли шамол оқибатида хонадонлар, ижтимоий-иқтисодий объектларнинг бино ва иншоотлари том қопламаларини учириши, ташқи реклама конструкциялари ҳамда дарахтларни ағдариши ёки синдиришга олиб келиши билан боғлиқ хавфлар юзага келиши, тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел ҳамда тошқинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар келтириб чиқариши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантиради”, дейилади хабарда.

Айтиш жоизки, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида ҳам кучли чанг бўрони кўтарилган.  


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг