Хоразм Экология бошқармаси ходимлари ўрдак овлагани айтилмоқда
Crime
−
08 January 2023 13156 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Экология бошқармаси ходимларининг ов жараёнида акс этган суратлари тарқалди. Ҳолат юзасидан Давлат экология бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, суратдаги шахслар экобошқарма бошлиғининг ўринбосари Жамолиддин Собиров ҳамда туман бошлиқлари Наврўз Аллаберганов ва Иззат Қўчқоров.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланиб, тегишли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
“Хизмат текшируви натижаси бўйича Табиат ресурслари вазирлиги томонидан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Бухоро вилоятида ёввойи ғозлар ўлдирилиб, йўл бўйига осиб қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
All