Бухорода ғозлар ўлдирилиб, йўл бўйига осиб кетилди
3-саҳифа
−
26 Декабрь 2022
13144Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида ёввойи ғозлар ўлдирилиб, йўл бўйига осиб қўйилгани акс этган суратлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят экология бошқармаси маълумот берди.
Жорий йилнинг 23 декабрь куни Бухоро вилоятида магистраль йўл ёқасида жойлашган “КЭМП” ошхонаси рўпарасида ўрдак ва ғозлар ўлдирилиб, осиб кетилган.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат 2 нафар номаълум фуқаро томонидан содир этилган.
Ушбу ҳолат “КЭМП” ошхонаси раҳбари Д.Х. томонидан ўша куннинг ўзида бартараф этилган.
“Ҳуқуқбузарларнинг шахсига ойдинлик киритиш ва амалдаги қонунчилик асосида чора кўриш учун вилоят ИИБга бирламчи ҳужжатлар тақдим этилди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь