Хоразм ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
02 Апрель 2023
7717Сирож Бекчанов Хоразм вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, у тайинловга қадар Хоразм вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Урганчга ташрифида Жўрабек Раҳимовни Хоразм вилояти ҳокими лавозимига тайинлаганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15