Хонобод шаҳрига янги ҳоким тайинланди. Собиқ ҳоким пневмониядан вафот этганди
Жамият
−
22 Октябрь 2020
5723Бугун, 22 октябрь куни Халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. Андижон вилояти Хонобод шаҳар ҳокими лавозимига Машъал Хурмаматович Тожибоев тайинланди.
Машъал Тожибоев 1984 йилда Андижон шаҳрида туғилган.
2007 йилда Тошкент архитектура қурилиш институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2003 йили Андижон пудрат савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш Андижон вилоят бошқармаси мутахассиси вазифасидан бошлаган.
2004-2010 йилларда Қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази етакчи мутахассиси, бўлим бошлиғи, бош мутахассис, танлов савдоларини ташкил этиш бўлими бошлиғи, маркази етакчи мутахассиси бўлган.
Тайинловга қадар у Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилдан буён шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган 49 яшар Мусажон Мамадалиев жорий йилнинг 29 сентябрь куни пневмониядан вафот этганди.
LiveБарчаси