Хонанда Зоҳид Рихсиев 10 йилгача қамалиши мумкин

Маданият-санъат

image

Йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ҳамон кома ҳолатида қолаётган хонанда Зоҳид Рихсиев 10 йилгача қамалиши мумкин. Бу ҳақда “Zo'rTV” телеканалидаги кўрсатувда иштирок этган Ички ишлар ходими, подполковник Ижодбек Нишонов маълум қилди.

“Ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Унинг тиббий ҳолати бўйича экспертиза тайинланади. Агар тиббий ҳолати жавобгарлик масаласини кўришга лойиқ деб топилса, албатта, жавобгарлик масаласи кўрилади. Ким бўлишидан қатъий назар қоидаларга, қонунга амал қилиб ҳаракатланиши керак ва лозим. Бу ҳолатда ҳали дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва жавобгарлик масаласи, албатта, оқибатдан келиб чиқиб кўриб чиқилади. Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида чизилган чизмада тормоз излари ҳам мавжуд, тормозланиш изининг узунлиги 15 метрни ташкил этган ва узилган. Ҳозирда экспертиза тайинланган. Тезликни экспертиза хулосасигача аниқ айтиб бўлмайди”, дейди ИИВ вакили.

Унинг сўзларига кўра, Зоҳид Рихсиев шифохонага олиб борилганидан сўнг, унинг қонидан намуна олинган ва спиртли ичимлик ичган-ичмаганини аниқлаш бўйича ўтказилган анализ жавоби ҳали келмаган. Булар тергов жараёнида аниқ бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддасида, Транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш:

а) одамлар ўлимига;
б) ҳалокатга;
в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, — муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 29 сентябрь куни Тошкентнинг Юнусобод туманида хонанда Зоҳид Рихсиев бошқарувидаги BMW русумли транспорт воситаси автоҳалокатга учраганди. Оқибатда машинада бўлган яна уч кишидан бири, 1994 йилда туғилган Х.С. воқеа жойида вафот этган. Зоҳид Рихсиев ҳамон кома ҳолати бўлиб, аҳволи оғир дея баҳоланяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

4269

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг