Холанд саноқли футболчи қайд этган натижага эришди

Спорт

image

Кеча, 2 октябрь куни футбол бўйича Англия Премьер лигасининг  9-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” ўртасидаги тўқнашув бўлиб ўтди. Дербида “Сити” ўз ҳамшаҳарини йирик 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Қайд этиш керакки, “шаҳарликлар” таркибида Эрлинг Холанд ва Фил Фоден хет-трикга эришган бўлса, “Юнайтед”нинг голларига Антони ва Марсьяль (дубл) муаллифлик қилишди.

Франциянинг етакчи нашрларидан бири “L’Equipe” норвегиялик футболчининг дербидаги ҳаракатларини  10 балл билан баҳоланган. Ушбу балл максимал баҳодир. Газета тарихида бор-йўғи 13 нафар футболчи энг юқори баллни тўплаган.

Ушбу рўйхатга Франк Созе (1988), Брюно Мартини (1988), Олег Саленко (1994), Ларс Виндфельд (1997), Лионель Месси (2010, 2012), Роберт Левандовски (2013), Карлос Эдуардо Алвес (2014), Неймар (2018), Душан Тадич (2019), Лукас Моура (2019), Серж Гнабри (2019), Килиан Мбаппе (2021) ва Альбан Лафон (2022) киради.

Маълумот учун, жорий мавсум Эрлинг Холанд “Сити” сафида 11 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол урди. “Transfermakt” портали норвегиялик ҳужумчини 150 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрлинг Холанд

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг