Холанд футболда кимдан ўрнак олишини айтди

Спорт

image

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд португалиялик футболчи Криштиану Роналдуни ўзининг илҳом манбаи эканини маълум қилди.

23 ёшли Холанд дунёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири ҳисобланади. Дортмунднинг “Боруссия” клуби собиқ футболчиси 2022 йилнинг ёзида “шаҳарликлар” сафига келиб қўшилганди.

“Эсимда, доим Криштиану Роналдунинг ўйинини, жарима майдончасидаги ҳаракатларини кузатардим. У ўзига керакли позицияни эгаллашдан олдин икки-учта ҳаракат қилади. У марказий ҳимоячи билан курашарди. Роналду ўз ўйинини ривожлантирди. У “Манчестер Юнайтед”да ва Мадриддаги дастлабки йилларида қандай ҳаракат қилганини, марказий ҳужумчига айлангунига қадар қандай ўзгарганини эсланг”, дейди Холанд.

“Шаҳарликлар” сафига ўтганидан кейин Эрлинг Холанд 71 ўйинда майдонга тушиб, 69 гол урди ва 13 голга ассистентлик қилди. Жорий мавсумда Холанд 16 ўйинда 17 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Криштиану Роналду футбол Эрлинг Холанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг