Хоинликда айбланган Валерий Меладзе мурожаат билан чиқди

Маданият-санъат

image

Россия Украинага бостириб кирган ва икки мамлакат уруш ҳолатида бўлган бир вақтда украиналикларнинг “героям слава” ("қаҳрамонларга шон-шарафлар") шиорини айтган россиялик хонанда Валерий Меладзе ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалар ортидан мурожаат билан чиқди.

“Одамлар, мени эшитишингизни ва сўзларимни тушунишингизни хоҳлайман. Мана 10 ойдирки, мен ҳам бошқалар каби оғир қайғу билан яшаяпман. Ҳозир мен учун қадрли бўлган халқлар ўртасидаги зиддият, одамлар қурбон бўлишига сабаб бўляпти. Мен ҳеч кимдан нафратланишни хоҳламайман, кимнидир мамнун қилишга ҳам ҳаракат қилмайман. Мен фақат қарама-қаршиликлар тўхтаб, яқин халқлар тотувликда яшашини орзу қиламан. Бунинг учун эса бор кучимни беришга тайёрман”, дейди у.

Қайд этиш жоиз, бу Валерий Меладзенинг 2022 йил май ойидан буён илк бор ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали кўриниш бериши бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик хонанда Валерий Меладзе Дубайдаги байрамона кечада “героям слава” ("қаҳрамонларга шон-шарафлар"), деган видео тасвири ижтимоий тармоқларда тарқалгани ва россиялик сенатор Елена Афанасьева ундан фуқароликни олиб қўйиш таклифини илгари сургани маълум қилинганди. 

Маълумот ўрнида, Валерий Меладзе 1965 йилнинг 23 июнь куни Грузиянинг Батуми шаҳрида туғилган. 1989 йилда Украинадаги Кемасозлик институтини тамомлаган, 1994 йилда аниқ фанлар йўналишида илмий иш ёқлаган. Шунга қарамасдан Валерий Меладзе акаси Константин Меладзе сабаб санъат йўлини танлаган ва 1992 йилдан буён яккахон ижод билан шуғулланиб келмоқда. У 2009 йилда Россияда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган бўлиб, у куйлаган “Белые птицы”, “Свободный полет”, “Потерян и не найден” ва “Время Вышло” каби тароналари Ўзбекистонда ҳам машҳур.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Валерий Меладзе Елена Афанасьева

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг