Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
10 Июнь 2019
4273Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра:
Эндиликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳам ходимларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиш ҳуқуқига эга бўлди.
Маълумот учун, бугунга қадар мазкур рўйхатга 83 та ташкилот киритилган.
LiveБарчаси