Хитойнинг номаълум вируси яна бир мамлакатда аниқланди
Олам
−
16 Январь 2020
7364Хитойда пайдо бўлган сирли короновирус Япония ҳудудида пайдо бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, у бир кишида аниқланган. Бу ҳақда Kyodo News хабар бермоқда.
Япония Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ушбу вирус Канагава префектурасида истиқомат қилувчи 30 ёшли хитой миллатига мансуб кишида учраган. Аниқланишича, у Японияга Хитойнинг Ухань шаҳридан келган. Уханда унинг ҳарорати кўтарилиб кетган, лекин шундай бўлишига қарамай, Японияга келишга муваффақ бўлган ва шу ердаги шифохоналардан бирига ётқизилган. Беш кунлик даволанишдан сўнг, шифохонадан чиқарилган. Ҳозир унда фақат ютал асоратлари сақланиб қолган. Япония ҳукумати ушбу касаллик ҳақида маълумот тўплаш мақсадида махсус штаб ташкил этди.
Жорий йилнинг 11 январь куни Хитойнинг Ухань шаҳрида ушбу вирусга чалинган илк одам вафот этди. Расмий маълумотларга кўра, Хубэй провинциясида ана шундай коронавирусга чалинган 59 киши аниқланган. Касаллик аломатлари Таиландда ҳам қайд этилгани айтилмоқда.
Маълумот ўрнида: Янги аниқланган вирус беморларда пневмонияни келтириб чиқаради. Коронавируслар оиласи таркибига етарлича кўп вирус киритилади, аммо улардан фақат олтитаси (ва янги вирус билан етти) одамга юқиши мумкин. Коронавирус инфекцияси ўртача шамоллашдан ўлимгача олиб келиши мумкин.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси