Хитойнинг космик кемаси Ерга қайтди

Жамият 3488
image

Хитойнинг кўп марта ишлатилишга мўлжалланган, экспериментал космик кемаси икки кунлик парвоздан сўнг, 6 сентябрь куни Ерга қайтиб келди ва белгиланган жойга муваффақиятли қўнди. Бу ҳақда "Синьхуа" агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, режадаги тажриба муваффақиятли ўтди. Хитой космик соҳадаги технологияларни ўрганишда катта ютуқларга эришди.

Хитой космик фанлари ва технологиялари корпорациясининг (САSС) маълум қилишича, 4 сентябрь куни орбитадан Ерга қайтиб келадиган, "Чанчжэн-2F" синов космик кемаси космосга учирилган. 

Таъкидланишича, "қурилма парвозлар пайтида технологияларни синовдан ўтказиш ва космосни тинч йўл билан ўрганишни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган". 

АҚШ ҳарбийлари аппарат космик объектлар каталогида 2020-063А халқаро белгисини ва 46389 рақамини олганини, минимал баландлиги 332 километр, максимал баландлиги эса 348 километр эканини таъкидлашган.

Рушанабону Султонова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 93
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×