Хитойдаги қадимий шаҳарни қум бўрони қоплади (видео)

Олам

image

Хитойдаги Гоби саҳроси яқинида жойлашган Дуньхуан шаҳри юз метрли қум тўлқини билан қопланди. Бу ҳақда Хитойнинг "Jimu News" нашри хабар берган.  

“Мен қуёшни бошқа кўролмадим. Дастлаб атрофимдаги қум бўронидан сариқ чанг бор эди, кейин у қизариб, сўнгра қора рангга айланди”, деган маҳаллий аҳолидан бири. 

Маълумот ўрнида, Дуньхуан — Ганьсу провинциясидаги кичик (тахминан 180 минг аҳоли) шаҳар. Қадимги даврларда Дуньхуан Буюк Ипак йўли бўйлаб мамлакатга келган савдогарлар учун Хитойга кириш эшиги бўлиб хизмат қилган. 

Шаҳар яқинида IV асрда барпо қилинган Магао ибодатхона мажмуаси жойлашган. 

Қум бўронлари Ганьсуда табиий ҳодиса ҳисобланади. Кўпинча, чанг ва қум атрофни баҳор фаслида ўраб олади. 

Аввалроқ, Американинг Юта штатида чанг бўрони оқибатида 20 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой бўрон

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг