Хитойнинг барча шаҳарларида жамоат транспорти қайта тикланади

Олам

image

Хитой Халқ Республикасида жамоат ва қуруқликдаги транзит транспорти фаолияти тўлиқ тикланди. Бу ҳақда кеча, 4 апрель куни Хитой транспорт вазирлиги маълум қилди.

"Янги коронавирус тарқалиши муносабати билан жорий қилинган карантин бекор қилинди. 4 апрель ҳолатига кўра, шаҳар ва туманлардаги барча ер усти транспорти ҳаракати тикланди. Шунингдек, шаҳарлараро транзит қатновлари қайта йўлга қўйилди", дейилади вазирлик хабарида.

ХХР Миллий соғлиқни сақлаш комиссиясининг маълумотларига кўра, сўнгги бир кун ичида Хитойда 30 нафар одамда COVID-19 касаллиги аниқланган, улардан 25 нафари хориждан келганлар эканлиги маълум қилинди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус билан боғлиқ 82 574 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 3 333 нафари вафот этган, 77 160 нафари эса соғайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Карантин Транспорт

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг