Хитойликлар Ўзбекистондан топилган неандертал боланинг ташқи кўринишини 3D форматда тиклади
Бу қизиқ
−
18 Январь 2023
21361Цзилинь университетининг бир гуруҳ мутахассислари Ўзбекистондаги Тешик-Тош ғоридан топилган неандертал боланинг ташқи кўринишини 3D ҳолатида тиклади. Бу ҳақда “Russian news” нашри хабар берди.
Бу биринчи бор 3D-реставрация ёрдамида тошга айланган одам бош суягининг компьютерда тикланишидир. Мутахассисларнинг фикрича, янги реконструкция нафақат Евроосиё минтақасидаги одамларнинг ташқи қиёфасини кўрсатибгина қолмай, балки Марказий Осиёда яшаб ўтган неандертал одамларнинг ҳаётини ҳам яхшироқ ўрганиш имконини беради.
Маълумот учун, тахминан милоддан аввалги 300 мингдан – 40 минггача йил олдин яшаган 8-9 ёшли неандерталга тегишли тошга айланган бош суяги 1938 йилда топилган. Бу суяк Осиёда аниқланган биринчи неандертал қолдиғидир. Унинг кашф этилиши неандерталларнинг Шарқ томонга кўчганини исботлаган.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси